Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан очиқ мулоқот: илҳом ва янги мақсадлар сари
23:15 / 2025-10-31

Андижонда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида улар ўз фикр ва таклифларини билдириб, келажак режалари ҳақида эркин мулоҳаза алмашишди. Учрашув ёшлар учун илҳом ва янги мақсадлар манбаига айланди.

Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчи ёшлар билан дўстона суҳбат қилди. Суҳбат жараёнида таълим сифати, касб танлови, иш билан таъминлаш, хорижий тилларни ўрганиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳар бир савол ва таклифни диққат билан тинглаб, масъулларга аниқ вазифалар юклатди. Унинг таъкидлашича, ёшлар учун муносиб таълим ва касбий ўсиш имкониятларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

– Ҳар бир ёш хорижий тилни мукаммал ўзлаштириши керак, – деди вилоят раҳбари. – Бу келажакдаги муваффақият калитидир. Биз ушбу йўналишда барча зарур шароитларни яратиб берамиз.

Учрашув очиқ ва ишончли руҳда ўтди. Ёшлар ўз келажагига ишонч билан қараш, орзулари сари дадил қадам ташлаш учун бу каби мулоқотларнинг муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Тадбир якунида ўқувчилар вилоят ҳокими билан суратга тушиб, эсдалик лаҳзаларни муҳрлаб қўйди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари