Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан мулоқотлар
21:23 / 2026-01-16

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Самарқанд вилоятида бўлиб, ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Жумладан, агентлик раҳбари Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган аскарлар билан мулоқот қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Олий Бош қўмондон ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Алишер Саъдуллаев аскарларнинг мурожаатларини тинглаб, стартап ғояларига эга ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш имкониятлари ва мавжуд давлат дастурлари ҳақида айтди.

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Иштихон туманида ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда қурилиши режалаштирилган ёшлар маркази лойиҳаси билан танишди. Марказ барпо этилиши белгиланган ҳудуд жойига чиқиб кўздан кечирилди, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда марказнинг келгусидаги фаолияти юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашилди.

Шунингдек, Иштихон туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг ташкил этилиши, сифати ва самарадорлиги ўрганилди. Туман ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, таълим, бандлик, тадбиркорлик ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ҳарбий соҳага қизиқиш билдираётган ёшлар билан алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири