Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан мулоқот
16:45 / 2025-06-11

Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида университет талаба- ёшлари ва вилоятдаги “қизил” тоифага кирувчи ёшлар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб берган вилоят ИИБ бошлиғи, генерал майор Азизбек Икромов Ўзбекистонда ёшлар таълим - тарбиясига берилаётган эътибор,  масаланинг давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, республика, халқаро миқёсда эришилаётган ютуқлар Президентнинг оқилона сиёсати ва амалга ошираётган ислоҳотлари натижаси эканини таъкидлади.

Ёш авлод таълим - тарбияси келажак учун жуда муҳим экани, соғлом ва етук билимли, мустақил фикрли, интеллектуал салоҳиятли ёшларни тарбиялаш энг асосий вазифа экани уқтирилди.

Ёшларни касб - ҳунарга йўналтириш, иш билан таъминлаш, оммавий китобхонликни тарғиб қилиш, олий таълимга рағбатлантириш мақсадида университет аллеясида меҳнат ярмаркаси, китоблар кўргазмаси, ҳуқуқий маслаҳат майдони, кўчма тиббий пункт ташкил этилди.

Тадбирда ИИБ Кинология хизмати ҳамда ички ишлар тизими ходимларининг махсус кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА