Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими амалда
06:59 / 2023-05-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси Термиз шаҳрида ҳам таъминланмоқда.

[gallery-11743]

Хусусан, шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Тўраев Боғишамол маҳалласида уйма-уй юриб, ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди. Шаҳар раҳбари суҳбат давомида ёшларни қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масаласи бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклади.

Шунингдек, ёшларнинг қатор мурожаатлари, жумладан, ногиронлиги бўйича жарроҳлик операция харажатларининг тўлови, даволаниш учун ордер олиш, касб-ҳунар ва тил ўрганиш масалаларига амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.  

Сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари ўзига бириктирилган ёшлар билан уйма-уй юриш орқали янгича тизимда, манзилли ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА