Ёшлар билан ишлашда намунали ходимлар аниқланди
Маълумки, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг фаоллиги ва салоҳиятини юзага чиқариш йўлида олиб борилган ишлар натижасида юртимизда ёшлар масалалари билан ишлашда алоҳида фаоллик кўрсатган ходимлар эътироф этилди.
Жумладан, 150 дан ортиқ вазирлик ва идоралар орасидан ёшлар билан ишлаш борасида илғор тажриба намоён этган ТОП-30 нафар ёш ходим саралаб олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА