Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилади
10:49 / 2025-09-24

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Тўрткўл факультетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 сентябрдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тўрткўл тумани кенгашининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва партиянинг "Ёшлар қаноти" аъзолари, тумандаги маҳалла ёшлар етакчилари, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда партия вакиллари томонидан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари тушунтирилди. Жумладан, ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларнинг касбий қизиқишларини эрта аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб келишини таъминлаш, шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари қайд этилди.

Тадбир доирасида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди.

Жамоалар  иккита шарт бўйича билимларини намойиш этишди. “Тезкор савол-жавоб” деб номланган биринчи шартда иштирокчилар тез ва аниқ жавоб бериш орқали давлат бошқаруви ва сиёсий жараёнларга оид тузилган саволларга жавоб бериб, ўзларининг билим ва тез фикрлаш қобилиятларини намойиш этишди. “Фикрлаш ва мантиқий таҳлил” номли иккинчи шартда ҳар бир жамоа сардори ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган саволни танлаб олди ва жамоаси билан бирга жавоб бериш бўйича ўзаро беллашди.

Юқори савияда ўтган интеллектуал турнир якунига кўра, ғолиблар аниқланиб, “Феникс” жамоаси биринчи, “Иқтисодчи” жамоаси иккинчи , “Караван” жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек тадбир сўнггида партия сафига янгидан қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири