English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа
17:28 / 2025-12-18

Олмалиқ шаҳрида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва замонавий касбларга ўқитиш, тартибли меҳнат миграцияси орқали ишсиз ёшларни хориждаги даромадли иш ўринларига жойлаштиришга қаратилган ярмарка бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси, Ташқи меҳнат миграцияси вилоят бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда хорижий ва маҳаллий иш берувчилар, йирик корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, шунингдек, ёшларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўргатувчи ўқув марказлари ўзларида мавжуд бўлган беш мингга яқин иш ўринлари ҳамда хизматлари билан иштирок этди. 

Меҳнат ярмаркасига Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидан келган ишсиз ёшлар кенг қамраб олинди. Уларга бўш иш ўринлари, касбий таълим ва меҳнат миграцияси имкониятлари юзасидан батафсил маълумотлар берилиб, шу жойнинг ўзида иш берувчилар билан меҳнат шартномаси тузиш имконияти яратилди. 

Шунингдек, тадбир доирасида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилиб, унда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигида ҳудуд масъуллари ёшлар билан бандликни таъминлаш масалалари юзасидан очиқ мулоқот олиб борди. Жараёнда ёшларга ОКМК Муҳандислик мактаб фаолият ва унда ташкил этилган касбларга ўқитиш ҳақида маълумот берилди. 

Таҳлилларга кўра, Тошкент вилояти бўйича ёшлар бандлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган “Ёшлар бандлик дастури” доирасида 29 минг 58 нафар ўғил-қиз қамраб олинди. Бугунги кунда, уларнинг 25 минг 812 нафари турли йўналишларда иш билан таъминланди. Қолганларини касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

А.Мусаев, ЎзА.