Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлиги таъминланмоқда
12:25 / 2025-11-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фаолият юритаётган “Бест фахр мебель” МЧЖ бугунги кунда нафақат сифатли маҳсулотлари, балки яратилаётган янги иш ўринлари билан ҳам эътиборга тушган.

Қиймати 2 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа йилига 2 минг 750 дона тайёр мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Қувонарлиси, корхонада 30 та янги иш ўрни ташкил этилиб, уларнинг аксариятида ёшлар меҳнат қилмоқда.   

[gallery-26439]

Бу туман аҳолиси учун барқарор даромад манбаи яратиш бўлса, иккинчи томондан, ёшларнинг ўз юртида ишлаб, ҳаётда ўз ўрнини топишига хизмат қилаётгани билан аҳамиятли.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бугун меҳнаткаш ёшлар ўз қобилият ва салоҳиятини намоён қилиш учун кенг шароитларга эга бўлмоқда. Шўрчида фаолият юритаётган мазкур корхона бунга ёрқин мисолдир. Шубҳасиз, “Бест фахр мебель”нинг бугунги муваффақияти эртанги кун учун янги марралар сари дадил қадамдир.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА