Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар бандлиги, ижтимоий ҳимоя, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича Қашқадарёдаги натижалар қандай?
14:53 / 2023-02-24

Қашқадарё вилояти ёшлар етакчилари томонидан ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни спортга жалб этиш борасидаги амалий ишлари натижасида эришилган ютуқлар талайгина.

Вилоятда жами 814 та МФЙ бўлиб, аҳоли сони 4 003 842 нафарни ташкил этади, шундан 891 033 нафари ёшлар (14-30ёш) ҳиссасига тўғри келади.

Вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ўтган 2022 йилда қабул қилинган “Ёшлар дастури” асосида 36 минг нафардан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланди. 12892 нафар ёш доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди. 9663 нафар ёшга 5542 га. ер майдони ажратилди. 2809 нафар йигит-қиз бандлигини таъминлаш мақсадида 6429 миллион сўм субсидия ажратилди. 216 нафар ёш ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали иш билан таъминланди. 11068 нафар ёшнинг тадбиркорлик фаолияти учун 270 миллиард 313 миллион сўм кредит ажратилди.

Шунингдек, 7864 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилди, 2212 нафар йигит-қиз "1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё филиали мутахассислари таҳлилига кўра, 2022 йил давомида вилоятда “Ёшлар дафтари”га киритилган 22 488 нафар ёшнинг 21 447 нафарига (90,8 фоиз рейтинг) амалий ёрдам кўрсатилиб, ижтимоий муаммолари ҳал этилган.

“Ёшлар дафтари” жамғармасига 42,6 миллиард сўм маблағ шакллантирилди, 37,8 миллиард сўмига “Ёшлар дафтари”га киритилганларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун сарфланди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 5488 нафар ёшнинг тўлов-контракти, 1236 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резерви, 1044 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўловлар берилди. Шунингдек, 4 035 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилган ва 1 420 нафарининг даволаниш харажатлари қоплаб берилган. 663 нафар ёш НТМда касб-ҳунар ва тадбиркорликка, 590 нафари “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касблар ва чет тилига ўқитилди.

ВИЛОЯТ ЁШЛАРИ СПОРТДА ҲАМ ФАОЛ

Волейбол спорт мусобақасининг Республика босқичида 16-21 ёш тоифаси бўйича Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Денов” МФЙ жамоаси 1-ўринни эгаллаб, 100 миллион пул мукофоти билан тақдирланган бўлса, енгил атлетика мусобақасининг Республика босқичида 16-21 ёш тоифаси бўйича ўғил болалар ўртасида Шаҳрисабз туманининг “Чоршанбе” МФЙ жамоаси 1-ўрин ғолиби бўлди.

“Беш босқичли беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсуми маҳалла-сектор-туман ҳамда вилоят босқичи ўтказилди. Жами 317 минг 590 нафар ўғил-қиз иштирок этган мусобақалар давомида спортнинг 8 та йўналиши бўйича 315 нафар ёш Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақаларнинг 2-мавсуми, республика (финал) босқичида вилоят ёшлари 10 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, умумий ҳисобда 23 та медаль билан республикада фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 14 миллиард 823 миллион сўмлик 15806 та инвентар, жиҳозлар ва жамланмалар ажратилди. Ёшларнинг таълим олишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида чет тиллари бўйича юқори балл олган ёшларнинг халқаро сертификат харажатларини қоплаб бериш тизими жорий этилди.

Бунинг ҳисобига, 2022 йилнинг ўзида чет тилларидан 7 ва ундан юқори балл олган 259 нафар ёшнинг 417,3 миллион сўмлик халқаро сертификат харажатлари қоплаб берилди. Шунингдек, ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан 814та маҳаллада “Қалқон” гуруҳлари шакллантирилиб, ушбу гуруҳларда маҳаллаларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ёшлар етакчилари профилактика инспекторларига кўмаклашиши белгиланди.

Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда жами 4900 нафар кўнгилли йигит-қиздан иборат “Қалқон” гуруҳлари томонидан маҳалла етакчиси ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда кунлик фаолият юритилиб, 3681та профилактик тадбир ташкил этилди. 

Бу каби амалий ишлар натижасида маҳалла ҳудудидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ёшларни келажак касбларига қизиқтириш, китобхонликка жалб этишга ҳисса қўшилди.

Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кўплаб ёшларнинг ўқиш харажатлари қоплаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги “Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 15 нафар ёшнинг ўқиш, ўқиш давридаги транспорт, асбоб-ускуна харажатлари субсидия орқали тўланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшлар иштирокида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат уюштирилди. Вилоятда ислоҳотлар давом этмоқда. Барча амалий саъй-ҳаракатлар замирида “Инсон қадри учун”, деган эзгу ғоя мужассам.

Б.МЕЛИҚУЛОВА, ЎзА