Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ёшлар баланси" тизимида 19 турдаги маълумотлар базаси яратилди
16:37 / 2022-04-11

Ёшларнинг бўш вақтига мазмун олиб кириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган бўлиб, ҳозирда ёшлар билан ишлашнинг маҳалла-туман-вилоят-республика тизими яратилди.

Ушбу тизим асосида энг биринчи ўринда ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, «Ёшлар баланси»ни тўлиқ шакллантириш ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, шу кунга қадар 9 минг 348 та маҳаллаларда «Ёшлар баланси» шакллантирилди. 

Хўш, «Ёшлар баланси» ёшларга нима беради? «Ёшлар баланси» кимлар томонидан юритилади? Шу каби саволларга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бош мутахассиси Муҳаммадбобур Манасов жавоб берди. 

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январда «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди, – деди М. Манасов. – Эндиликда «Ёшлар баланси»ни юритиш ҳам маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифаси этиб белгиланди. Ҳар бир ҳудудда алоҳида юритиладиган «Ёшлар баланси» ёшларнинг таълим, бандлик, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолати бўйича маълумотларни шакллантириш, маҳаллалардаги инфратузилма ва объектлар мавжудлиги юзасидан маълумотларни умумлаштириш орқали шакллантиради. 

«Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб борилади. 

Етакчилар шу кунга қадар биринчи босқичда таълим ва меҳнат билан қамраб олинмаган, яъни уюшмаган, жумладан, 16-30 ёш оралиғидаги 7 миллион 407 минг 162 нафар ёшларни ҳатловдан ўтказишди ва 5 муҳим тоифа, хусусан, бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари асосида «Ёшлар баланси» шакллантирди. 

Хатлов жараёнларининг шаффофлигини сақлаб қолиш, самарадорликни ошириш учун ҳам «Ёшларбаланси.уз» электрон платформаси яратилиб, тўлиқ рақамлаштирилди. Ҳозирда 18 та вазирлик ва 43 та идоранинг ахборот ресурсларига ушбу платформани интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Балансни шакллантиришда ким нима билан бандлиги аниқланди. Хусусан, расмий ва норасмий секторда бандлар 3 833 551 нафарни, таълим билан бандлар 1 633 384 нафарни, вақтинча ишсиз ёшлар 397 281 нафарни, меҳнатга лаёқатсизлар 81 115 нафарни ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконияти йўқлар, жумладан, уй бекаси, бола парваришидагилар ва абитуриентлар 1 204 596 нафарни ташкил этган. 

Шунингдек, таълим маълумоти бўйича 1 784 509 нафар ўрта, 530 731 нафар – олий маълумотлиларни ташкил этди. 

Оилавий ҳолати бўйича: оилали 4 144 902 нафар, турмуш қурмаганлар 3 187 055 нафар, ажрашганлар 43 509 нафар, бева аёл ва эркаклар эса 31 696 нафардан иборатлиги аниқланди. 

Балансни юритиш тўлиқ рақамлаштирилгач, ишга туширилган электрон платформа давлат органлари ахборот тизимларининг 19 турдаги маълумотлар базаси билан интеграция қилинди. Натижада электрон платформага киритилган ёшлар тўғрисидаги маълумотларни инсон омилисиз, доимий янгилаб бориш имконияти яратилди. 

– Мазкур янгича механизм ёшларга қандай имкониятларни берди? 

– Янгича механизм билан «Ёшлар баланси»ни шакллантириш давомида етакчилар аниқланган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлардан 134 минг 110 нафари «Ёшлар дафтари»га киритилиб, 42 минг 363 нафарига Ёшлар дафтари жамғармалари ҳисобидан 65,4 млрд. сўм маблағ ажратилди. 

Ёшлар моддий томондан қўллаб-қувватланиб 3 808 нафар талабаларга контракт тўловлари, 1 065 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви бадал пуллари тўлаб берилди ҳамда 2 244 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, субсидия ажратиш орқали меҳнат қуроллари билан таъминланди. 

– «Ёшлар баланси»нинг қизил, сариқ ва яшил белгилари нимани билдиради? 

– «Ёшлар баланси» асосида маҳаллаларнинг ёшлар билан ишлаш самарадорлиги кўрсаткичлари баҳоланиб, 9 348 та маҳалланинг 2 364 таси «қизил», 5 513 таси «сариқ» ва 1 471 таси «яшил» тоифаларга ажратилди.

 

Гулноза БОБОЕВА суҳбатлашди, ЎзА