Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ёш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда спикерлар ёш талаба-қизларга керакли билимлар ҳамда кўникмаларни тақдим этиш учун бир қатор қизиқарли ва интерактив маърузалар ўтказди. Ҳар бир спикер ўз соҳасидаги тажрибасини ва билимини ўртоқлашиб, иштирокчиларга амалий мисоллар келтирди.
Шунингдек, “Қизлар академияси” лойиҳаси республика бўйлаб хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, шахсий ва интеллектуал ривожланишига йўналтирилган ягона интерактив онлайн платформа сифатида тақдим этилди.
[gallery-19967]
Платформа орқали чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун ҳунармандчилик, тадбиркорлик, шахсий саломатлик, психология, ҳуқуқий саводхонлик ва IТ соҳасида замонавий касбларга онлайн тарзда ўқитиш методикаси бўйича маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, учрашув давомида кўтарилган масалалар юзасидан савол-жавоб қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан бевосита спикерларга мурожаат қилиб, керакли жавобларни олиш имкониятига эга бўлди.
Гулноза Бобоева, Носиржон Ҳайдаров(сурат), ЎзА