Ёш хоккейчиларимиз Ҳонгконгда
Ҳонгконгда U18 ёш тоифалари ўртасида турли гуруҳ ва дивизионларга тақсимланган миллий терма жамоалар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.
Ўзбекистон U18 ўсмирлар терма жамоаси мазкур чемпионатнинг III дивизиони “А” гуруҳида Ҳонгконг, Янги Зеландия, Туркия, Болгария ва Исроил жамоалари билан куч синашади.
Бугун мамлакатимиз ёш хоккейчилари дастлабки ўйинни Ҳонгконг жамоасига қарши ўтказади.
Чемпионатга ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон U18 ўсмирлар терма жамоаси 3 март куни Янги Зеландия, 5 март куни Туркия, 6 март куни Болгария ва 8 март куни Исроил жамоасига майдонга тушади.
Т.Рўзиев, ЎзА