Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш волейболчиларимиз Осиё чемпионатида Эрон, Қозоғистон жамоаларини ортда қолдирди
16:25 / 2025-11-10

Иорданияда волейбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида ўтказилган “Asian Women’s U16 Volleyball Championship-2025” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб натижа қайд этди.

Илк бор халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси чемпионат давомида қитъанинг 14 та миллий терма жамоалари билан кечган шиддатли баҳслар якунига кўра,  7-ўриндан жой олди.

Ўтказилган ўйинлар якунида Жанубий Корея, Хитой Тайпейи, ва Хитой жамоалари совринли ўринларни эгаллади.

Иккинчи бор ушбу ёш тоифасида ўтган биринчиликда Рустам Аллабердиев ҳамда Зарина Рамазонова мураббийлигида ёш волейболчи қизларимиз жаҳон чемпионатлари ва халқаро турнирларда  юқори ўринларни эгаллаб келаётган Хитой, Жанубий Корея, Таиланд каби жамоалар билан кечган ўйинларда катта тажриба тўплади.

Чемпионат давомида тўплаган очколари бўйича ҳамюртларимиз Эрон, Қозоғистон, Австралия, Иордания, Ҳиндистон, Қатар жамоаларини ортда қолдирди.

“Asian Women’s U16 Volleyball Championship-2025”да иштирок этган волейболчиларимиз бугун эрта тонгда юртимизга қайтиб келди.

Т.Рўзиев, ЎзА