Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш волейболчи қизлар ғолиблик учун беллашди
14:48 / 2026-01-22

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги спорт мактаби майдонида У-19 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида волейбол бўйича Сирдарё вилояти чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа юқори ташкилий савияда ташкил этилган бўлиб, вилоятда қизлар спортини ривожлантиришда муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Чемпионат ёшлар орасида волейболни кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ва истиқболли спортчи-қизларни аниқлаш, уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва спорт маҳоратини мустаҳкамлашга қаратилди. Шу билан бирга, мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёш авлодни спортга кенг жалб этишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Беллашувларда Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан спорт мактаблари жамоалари иштирок этди. Ўйинлар давомида рақобат, муросасиз кураш ва ғалабага бўлган иштиёқ яққол кўзга ташланди. Ёш волейболчи қизлар ҳар бир учрашувда техник ва тактик маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ҳамда спорт интизомини намоён этишди.

Чемпионат жараёнида замонавий волейбол талабларига мос ўйин услублари, тезкор ҳаракатлар, аниқ узатмалар ва ҳужумкор комбинациялар кузатилди. Мусобақа иштирокчилар учун нафақат синов майдони, балки келгусидаги спорт фаолияти учун ҳам муҳим тажриба мактаби бўлди.

Натижаларга кўра, Сардоба тумани спорт мактаби жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Боёвут тумани жамоаси иккинчи, Сайхунобод тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланишди. Шунингдек, мусобақани юқори савияда ташкил этишда ҳисса қўшган ташкилотчилар, мураббийлар ва ҳакамлар ҳайъати меҳнати ҳам алоҳида эътироф этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири