Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади
11:46 / 2026-02-08

Саудия Арабистонида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунги мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарилди.

Чемпионатнинг ёшлар тоифасида 20 километр масофага кечган аралаш эстафета дастурида ҳамюртларимиз иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.

Баҳсларда маҳоратли велоспортчиларимиз Роксана Ҳикматова, Гулҳаё Сатторова, Фазлиддин Эргашев ҳамда Чингиз Чўлиев аралаш жуфтликда муваффақиятга ўз ҳиссаларини қўшди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг иккинчи кунги мусобақаларида 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги пойгаларда терма жамоамиз аъзоси Асал Ризаева яккалик дастурида бронза медалига эга чиққанди.

Чемпионат 12 февралга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА