Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш трамплинчимиз Ҳонконгда медалли бўлди
09:39 / 2024-05-14

Ҳонконгда трамплин бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчиси совриндорлар қаторидан жой олди.

Қитъанинг 15 га яқин давлатидан ёш ва маҳоратли спортчилар қатнашган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, умидли спортчимиз Сардор Муҳаммадиевнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 53.080 баллга баҳоланди ҳамда бронза медали билан тақдирланди. 

Мазкур дастурда олтин медалга хитойлик спортчи сазовар бўлган бўлса, кумуш медаль япониялик трамплинчига насиб қилди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА