Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчиларимиз халқаро турнирда порламоқда
11:34 / 2025-06-13

Теннис бўйича Қозоғистон ва Қирғизистонда ўсмирлар ёш тоифасида ўтаётган халқаро турнирда Абдураҳмон Каримова ва Акмал Абуллаев каби спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Қирғизистонда ўтаётган мусобақанинг яккалик баҳслари чорак финалида Абдураҳмон Каримова нейтрал теннисчи Андрей Двоцовни биринчи сетда 6:2 ҳисобида таслим этди. Иккинчи сетда ҳисоб теннисчимиз фойдасига 2:0 бўлиб турган бир вазиятда рақиб учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Шу тариқа, ярим финалга йўл олган Абдураҳмон финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Эрасил Бахтиёр билан рақобатлашадиган бўлди.  

Қозоғистонда ташкил этилаётган турнирда Акмал Абуллаев яккаликлар ўртасидаги чорак финал босқичида мезбонлар вакили Ансар Ниеткалиевни 1:6, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалда яна бир қозоғистонлик теннисчи Тоир Сарманов билан куч синашадиган бўлди.  

Шунингдек, Акмал жуфтликлар ўртасидаги  беллашувларда қозоғистонлик Михаил Мичшенко билан тандем ҳосил қилди. Улар сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида мезбонлар вакили Нурдаулет Балкан ва Роберт Каминский билан тўқнаш келди. Учрашувнинг биринчи сетини 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Акмак ва Михаил рақиблари иккинчи сетни ўтказмагани боис бош совринга эга чиқди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА