Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчиларимиз Фарғонада бош соврин учун курашмоқда
13:59 / 2025-08-19

Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасидаги J100 таснифига кирувчи “Fergana Cup” халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. Унда дунёнинг 10 га яқин мамлакати теннисчилари иштирок этмоқда.

Ўғил болалар ўртасидаги яккалик беллашувларида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда. Акмал Абдуллаев қозоғистонлик Таир Сармановни 6:2, 7:6 ҳисобида мағлуб этди. Маҳмудбек Бекназаров польшалик Виктор Ежга қарши баҳсда 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, Абдураҳмон Каримов нейтрал мақомдаги теннисчи Владимир Кадобинега қарши учрашувда биринчи сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди. Рақиб иккинчи сетни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятни тан олди.

Бугун мусобақанинг қизлар ўртасидаги яккалик баҳслари давом эттирилади. Шаҳзода Артиқбоева қозоғистонлик Аружан Нуранбайга қарши кортга чиқади. Мадинахон Салиджанова нейтрал мақомдаги Мария Маслякова билан куч синашса, Шаҳриноз Муҳаммедова ҳиндистонлик Ришита Редди Басиреддига қарши баҳс олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА