Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчиларимиз Эрон турнирида 2-ўринни эгаллади
09:54 / 2023-07-05

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида теннис бўйича ўтказилган ITF J100 тоифасидаги турнирда мамлакатимизнинг ёш ракетка усталари муваффақиятга эришди.

Халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида иштирок этган теннисчиларимиз Имрон Ҳайитбоев ҳамда Даниил Рижанков саралаш мусобақаларида барча рақибларини томошабинлар сафига кузатиб қўйди.  

Ҳамюртларимиз финал босқичида қозоғистонлик Амир Омархонов ҳамда болгариялик Йоан Найденов жуфтлигига рўбарў келди. Икки сет давом этган шиддатли ўйинда 6:7, 3:6 кўринишида омад рақибларга кулиб боқди ва Имрон Ҳайитбоев/Даниил Рижанков ITF J100 Tehran мусобақасининг кумуш медаллари билан тақдирланишига олиб келди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА