Ёш теннисчиларимиз бош совринни мамлакатимизда олиб қолмоқчи
Андижон кортларида “J60” таснифидаги халқаро теннис турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги чорак финал беллашувида Абдулазизжон Усмонжонов, Акмал Абдуллаев, Амир Сафоев ҳамда Аҳмаджон Тошмуҳамедов каби ёш теннисчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун ўзаро рақобатлашади. Дарвоқе, яна бир ҳамюртимиз Данила Квасов 1/4 финал босқичидан муваффақиятли ўтиб, финал остонасида нейтрал теннисчи Александер Куницин билан куч синашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Қизлар орасидаги яккалик баҳсларида эса Нигина Алимова чорак финал босқичида нейтрал теннисчи Виктория Седенковага қарши қортга тушадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА