Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчилар Самарқандда беллашмоқда
15:26 / 2025-07-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” теннис кортида “Samarkand ATF-14 Under” халқаро турнири ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 27 июнидан старт берилган мусобақада ўсмирлар ва қизлар ўртасида беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда юртимиз вакиллари билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Арманистон, АҚШ ва Япония давлатларининг 100 нафарга яқин ёш теннисчи беллашмоқда.

[gallery-24133]

Осиё теннис федерациясининг турнирлар сериясидан ўрин олган ушбу мусобақанинг дастлабки босқичи Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган. Кейинги босқич август ойида Сингапурда бўлиб ўтади. Мазкур халқаро мусобақа ёш теннисчиларга АТФ рейтинг балларини олиш имконини беради.

Мусобақа 5 июлгача давом этади.

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА