English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш тарғиботчилар гуруҳи сайловга оид билимларини оширмоқда
22:12 / 2021-10-12

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига ҳам оз кунлар қолмоқда. Бугунга қадар сиёсий партиялар томонидан кўплаб турли ташвиқот ишлари, муҳим мавзуларга бағишланган тадбир ва учрашувларнинг гувоҳи бўляпмиз. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайловга доир масалалар кенг ёритиляпти.

Самарқанд шаҳрида «Ёш сайловчи - 2021» тарғибот акцияси доирасида Самарқанд давлат университетининг 150 нафар ёш тарғиботчилар гуруҳи шакллантирилди. Улар илк бор, семинар-тренинглар уюштириб, мазкур университет талабаларидан тушаётган савол ва таклифларни тинглашиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларидан кўзланган асосий мақсадлар ҳамда амалий ишларнинг қисқача тафсилотлари юқоридаги учрашувларнинг бош мавзуларидир. Тарғиботчилар сайлов тўғрисида йиғилганларга тушунчалар бериш билан бир қаторда, ўзларининг билимларини яна бир карра мустаҳкамлаб олишди. Негаки, кўпчилик талабаларнинг сайловга оид фикрлари анча теранлигига гувоҳ бўлишди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида тарғиботчи ёшлар қишлоқ ва маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда тенгдошлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Унда Президент сайловининг муҳим сиёсий жараён эканлиги, бу ҳақда зарур тушунчаларга эга бўлиш кераклиги тўғрисида тавсиялар берилди.

Сайлов ёшига етган ёки ҳали етмаган ёшларда сайлов борасида кўникмалар пайдо қилиш, уларни тўғри шакллантириш орқали нафақат президентлик, балки депутатлик сайловларида ҳам фаол иштирок этиш тарғиб этилди.

Нозимбек Мардонов, ЎзА