Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш таэквондочиларимиз “Корея Республикаси элчиси кубоги”да беллашмоқда
09:28 / 2024-09-05

Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ўртасида таэквондо WT бўйича “Корея Республикаси элчиси кубоги” XXI халқаро турнири ўтказилмоқда. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган таэквондочилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида Ёсинбек Одилов, Искендер Мадрейимов, Асадбек Фозилов, Соҳиб Юнусов, Худойназар Шодмонов, Эъзозахон Раҳмонова, Жанона Баҳриддинова, Асалой Ҳабибуллаева, Виктория Денисенко, Ревекка Акмалжонова ҳамда Мубина Бобосаидова ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилди.  

– “Корея Республикаси элчиси кубоги” ёш таэквондочилар учун муҳим мусобақа ҳисобланади. Сабаби, унда ўз тоифаларида кучли бўлган спортчилар қатнашади. Улар ўзаро рақобатда бир-бирларининг камчилик ва устун томонларини ўрганади. Мусобақа доимгидек юқори савияда ташкил этилган ҳамда спортчи-мураббийлар учун барча шароитлар муҳайё. Бу учун Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига, Жанубий Корея элчихонасига ва барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз, – дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Жар” спорт-соғломлаштириш комплекси мураббийи Обиджон Абдураҳмонов.  

Мазкур турнир бугун, 5 сентябрь куни ўз якунига етади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА