Ёш таэквондочиларимиз Бокуда совриндор бўлди
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтган халқаро турнирда ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Ушбу мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Грузия каби давлатлардан келган таэквондочилар ғолиблик даъвосида баҳсларга киришди. Қувонарлиси, 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этган турнирда вакилларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.


Аниқроғи, Эъзозахон Раҳмонова -44 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалга қадар ўтган беллашувларнинг барчасида зафар қучиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, ўз вазн ва ёш тоифаларида Усмон Абдуғаниев ва Муҳаммад Али Исмоилов каби ёш таэквондочиларимиз бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА