Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш таэквондочилар халқаро турнир шоҳсупасида
09:45 / 2023-11-03

Наманган шаҳрида таэквондо WT бўйича IV “Namangan open” халқаро турнири ўтказилмоқда. Унда кадетлар ўзаро рақобатлашди.

Мамлакатимиз таэквондо WT ассоциацияси ва турли ташкилотлар томонидан ўтказилган мусобақада Марказий Осиё давлатларидан келган спортчилар ғолиблик учун асосий даъвогар бўлди.  

Мусобақада Муҳаммаджамшид Нўмонжонов, Фатхулло Бахтиёров, Файзуллоҳ Ҳакимов, Зуфар Тожиев, Муҳаммадазиз Абдуллаев, Ислом Муҳаммаджонов, Абдулло Сиддиқов, Осиё Муротова, Шаббона Исломбоева, Мубина Акбаралиева, Асалой Ҳабибуллаева, Фарангиз Маҳкамбоева ҳамда Меҳрибон Муротова ўз йўналишларида олтин медални қўлга киритди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА