Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш таэквондочилар Элчи кубогида беллашмоқда
13:28 / 2023-09-08

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича Элчи кубоги мусобақаси ўтказилмоқда. Йигирманчи бор ўтказилаётган мазкур мусобақада ўсмирлар турли вазн тоифаларида ўзаро рақобатлашади.

Турнирда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган 500 нафарга яқин таэквондочи ғолиблик учун баҳслашмоқда.  

– Бу каби мусобақалар ёш спортчиларга ўзларини кўрсатиш ва маҳоратларини оширишга катта ёрдам беради, – дейди Олимпия ўйинлари ва Гран-при мусобақалари ғолиби Улуғбек Рашитов. – Мен ҳам бу каби мусобақаларда иштирок этганман ва тажриба тўплаганман. Умид қиламанки, мазкур мусобақа иштирокчилари орасидан ҳам келгусида жаҳон ва қитъа чемпионлари етишиб чиқади.  

Эслатиб ўтамиз, кубок баҳслари 10 сентябрга қадар давом этади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири