Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш таэквондочилар Бокуда бош совринни кўзламоқда
14:31 / 2025-10-17

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтаётган халқаро турнирда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Грузия каби давлатлардан келган 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этмоқда.

Қувонарлиси, турнирда мамлакатимиз шарафини ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси таэквондо WT бўйича мураббийи Обиджон Абдураҳмонов шогирдлари ҳимоя қилмоқда.  

Мусобақанинг илк кунида вазни -30 кг. бўлган Усмон Абдуғаниев мезбонлар вакили Меҳди Сафаров билан рақобатлашиб ғалаба қозонди. Энди у навбатдаги босқичда озарбайжонлик Шаҳин Эйнуллаев ва грузиялик Лука Гвирджишвили учрашуви ғолиби билан куч синашади.  

Эслатиб ўтамиз, турнир давомида Эъзозахон Раҳмонова, Муҳаммад Али Исмоилов каби ёш таэквондочиларимиз ҳам ўз вазн ва ёш тоифаларида баҳсларга киришди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА