Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш тадқиқотчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди
13:36 / 2026-02-06

Мамлакатимизда ёшлар сиёсати асосий ўринга қўйилаётгани натижасида улар эришаётган муваффақиятлар залвори ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, бунда ёш тадқиқотчиларэришаётган ютуқлар алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, улар олиб бораётган изланишлар илмий майдонда муносиб қаршиланиши муҳим саналади.

Шу мақсадда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов иштирокида педагогика соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Қизғин тарзда кечган муҳокамаларда олий малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада мавжуд тизимли муаммолар, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш истиқболлари, диссертациялар сифатини ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилиб, ёш тадқиқотчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилди.

Очиқ мулоқот савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил жавоблар олди. Бу эса уларга келгуси илмий ва касбий фаолиятларида улкан тажриба мактаби бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Шербек Исломов, ЎзА