Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш тадбиркорларга берилган солиқ имтиёзлари бўйича тушунтириш берилди
11:19 / 2024-03-14

Ўзбекистон Либерал демократик партияси қошида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ва ёш тадбиркорлар учун “Тадбиркорлар клуби” фаолияти йўлга қўйилган эди.

Бундан мақсад янги тадбиркорлик синфларини шакллантириш, энди тадбиркорликка кириб келаётган ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, амалда ўз тажрибасига эга бўлган бизнес вакилларининг тажрибаларини ёшларга кенг тарғиб этиш ва уларга ҳуқуқий кўмак беришдан иборат. Шунингдек, юртимизда тадбиркорларга тақдим этилаётган эркинликлар, имконият ва имтиёзлар ҳақида ёшларни хабардор қилиш мақсад қилинган.  

“Тадбиркорлар клуби”нинг навбатдаги мулоқотида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан  ёшларга тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Давлат солиқ қўмитаси вакили Назокат Шарифова бугунги кунда энди тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятидаги фуқароларга кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, бу борада солиқ идоралари томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берди.  

[gallery-16392]

Тадбирда қайд этилганидек, ҳар ойда бир марта клубнинг ана шундай учрашувлари ташкил этилиб, тадбиркорлар фаолиятига оид муҳим масалалар чуқур таҳлил қилинади.  

Мулоқотда ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.  

Муҳтарама Комилова,

Рустам Назарматов (сурат), ЎзА