English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш тадбиркорлар ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошди
12:44 / 2025-06-30

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда.

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудини намунали қилган вилоят ва туманлар кўплиги таъкидланди.

Масалан, ёш тадбиркорларимиз ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошди.

Илгари бу борада Тошкент шаҳри якка пешқадамлик қилган бўлса, бугунги келиб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ёшларининг бизнесдаги натижалари пойтахтдан қолишмаяпти.

Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудларга айланди.  

ЎзА