“Ёш тадбиркор” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди (+видео)
Мамлакатимизда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили доирасида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш, уларнинг бизнес билан шуғулланиши учун зарур имкониятлар яратиш бўйича кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларни янада жадаллаштириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёш тадбиркор” танлови ўтказилаётир.
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларни янги ғоя ва лойиҳаларни яратишга илҳомлантириш танловнинг асосий мақсадларидан.
[gallery-19862]
Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Ёш тадбиркор” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичида ёш тадбиркорлар ўз бизнес лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этди.
Лойиҳа тақдимотларида экспертлар иштирокчиларнинг инновацион ёндашувлари, бизнес режаларининг реалистиклиги ва келажакдаги ривожланиш истиқболларига баҳо берди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/CL6g72WF5Vc" title="“Yosh tadbirkor” koʻrik-tanlovining Surxondaryo viloyati bosqichi gʻoliblari aniqlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Лойиҳалари энг яхши, деб топилган термизлик Сайёра Болтаева ҳамда Музработ туманидан Абдумурод Абдузоиров танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА