Ёш тадбиркор 10 нафар ёшни иш билан таъминлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида ёш тадбиркор Дилрабо Файзиева томонидан “By Bonali” савдо белгиси остида ярим тайёр маҳсулотлар дўкони фаолият бошлади.
Мазкур дўконда ширинликлар, хамир маҳсулотлари, чучвара, қийма каби озиқ-овқат маҳсулотлари ярим тайёр ҳолатда тайёрланиб, харидорларга таклиф этилмоқда.
[gallery-22657]
Очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев, вилоят бош имом хатиби Мусохон Аббосидинов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар дўкон фаолияти, маҳсулотлар сифати ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
Дўкон фаолият бошлаши билан қарийб 10 нафар маҳаллий ёш иш билан таъминланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА