Ёш стол теннисчимиз Хорватия турнирида кумуш медалли бўлди
Хорватиянинг Вараждин шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender турнири ўтказилди. Унда дунёнинг бир қатор давлатлари ёш спортчилари қаторида юртимизнинг кичик ракетка усталари ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди.
Шиддатли ўтган баҳслар якунига кўра, Андижон вилояти стол тенниси мактаби тарбияланувчиси Элеонора Шириева турнирнинг 11 ёшгача бўлганлар ўртасидаги мусобақаларида муносиб тарзда иштирок этди ва кумуш медални қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА