Ёш стол теннисчиларимиз Санкт-Петербургда
Бугун, 1 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Комета” универсал спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги 22-халқаро турнирнинг асосий баҳсларига старт берилди.
Мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Кеча халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими ҳамда илк саралаш баҳслари бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз кичик ракетка усталаридан Диёрбек Дилшодов, Азаматхон Насиров, Тимур Нурманов, Алихон Камалов, Рахматилло Абдурашидов, Асель Еркебаева, Аружан Камалова, Диёра Ташпўлатова, Дилёра Давлетова ва Самира Қодирова саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган тарзда асосий беллашувларга киришиш остонасида турибди.
Халқаро турнир баҳслари 4 декабрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА