English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш стол теннисчиларимиз Жазоирда ўзларини кўрсатмоқда
10:23 / 2024-03-01

Ўзбекистонлик ёш cтол теннисчилар Жазоирда ўтказилаётган “WТТ Youth Contender” мусобақасини муваффақиятли бошлади.

Aделина Ҳасанова “U13” йўналишида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Элеонора Шириева бронза медалига сазовор бўлди. Мазкур ёш тоифасининг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Алихан Камалов бронза медали билан тақдирланди.  

Шунингдек, “U15” тоифасидаги аралаш жуфтлик баҳсларида Aделина Ҳасанова ҳамда Шаҳбозбек Ғуломиддинов тандеми бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, илк кунда терма жамоамиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалини ўз ҳисобида қўшиб қўйди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА