Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш спортчимиз халқаро турнирда ғолибликка эришди
17:55 / 2026-02-14

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида “Karate One” премьер лига мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

93 та мамлакатнинг 2 минг 200 нафардан зиёд ёш каратэ WKF усталари қатнашаётган халқаро турнирнинг – 61 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Суҳроб Саъдуллаев саралаш беллашувларини муваффақиятли ўтказди. 

Олтин медаль учун кечган мураккаб жангда у иорданиялик Муҳаммад Ал Наджарни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва “Karate One” премьер лигаси ғолибига айланди.

-76 килограмм вазнда татамига чиққан яна бир ёш каратэчимиз Асилбек Қобилов саралаш мусобақаларида рақибларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Финалда туркиялик Келес Осман Бурак билан рўбарў келди. Шиддатли кечган курашда ҳакамлар Туркия вакили 9:4 кўринишида устунликка эришганини қайд этди. Бу, Қобиловнинг кумуш медаль билан кифояланишига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 15 февралга қадар давом этадиган “Karate One” премьер лига баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар аъзоси ўз вазн тоифаларида иштирок этмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА