French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш спортчиларимиз I қишки “Приморья болалари” ўйинларида қатнашмоқда 
18:45 / 2024-02-20

Россиянинг Приморья ўлкасидаги Владивосток, Арсеньев, Уссурийск шаҳарларида ўтказилаётган I қишки “Приморья болалари” халқаро ўйинларида мамлакатимиз ёш спортчилари ҳам иштирок этмоқда.

Беларусь, Хитой, Шимолий Корея, Ўзбекистон ва Россия давлатларидан минг нафардан зиёд спортчи ёшлар қатнашаётган ўйинларнинг дастлабки кунги баҳсларида юртимиз спортчилари ўзига хос натижаларга эришди. 

Жумладан, хоккей мусобақасининг илк турида Ўзбекистон жамоаси Приморья ўлкаси ёш хоккейчилари билан куч синашиб, имкониятни бой берган бўлса, иккинчи ўйинда ҳамюртларимиз Донецк жамоасини 10:0 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлди. 

Сноуборд спорт турининг слалом гигант йуналишида мамлакатимизнинг 3 нафар спортчиси иштирок этди. Ҳамюртларимиз илк бор халқаро мусобақада иштирок этишига қарамай, 20 нафар иштирокчи орасида терма жамоамиз аъзоларидан У.Мирзалиев 10-ўринни, О.Мирзалиев 13-ўринни, Э.Исроилов 14-ўринни қайд этди. 

Тоғ чанғисининг слалом йуналишидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан М.Морозова саралаш мусобақаларини 7-ўрин билан якунлаган бўлса, Э.Хаматгалиева 13-поғонани эгаллади. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда эса вакилларимиздан М.Ўринбосаров ва Ч.Саидназаров 24 нафар спортчи ўртасидаги саралаш мусобақаларини ўн бешталикда якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, 23 февралга қадар давом этадиган I қишки “Приморья болалари” ўйинлари 8 та спорт тури бўйича ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон спортчилари хоккей, сноуборд, тоғ чанғиси баҳсларида иштирок этмоқда. 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА