Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш спортчиларга байрам совғалари топширилди
10:46 / 2025-12-30

Янги йил байрами арафасида Андижон вилоятидаги спорт таълим муассасалари ўқувчилари – ёш спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган спорт кийимлари топширилди.

Ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида махсус спорт кийимини топширишга бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёш спортчиларнинг ўз иқтидор ва имкониятларини тўлақонли намоён этишлари учун зарур барча шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди. 

Тадбирларда спорт таълим муассасаларининг 10 минг 65 нафар ўқувчисига спорт кийимлари (спорт эпикровка, футболка-шортик) топширилди.

Ёш спортчиларга махсус формалар берилиши уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш билан бирга, жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари