Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчиларимиз Осиё чемпионатида совриндорликка эришди
10:51 / 2025-10-28

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг якунланган рапид йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб натижага эришди.

16 та давлатнинг 675 нафар шахматчи ёшлари қатнашаётган қитъа биринчилигида ҳамюртимиз Руқия Олимова 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 5,5 очко жамғариб, кумуш медаль соҳибаси бўлди.

Шунингдек, 9 ёшгача бўлган ўғил болалар орасида терма жамоамиз аъзоси Шоҳжаҳон Сидиқов 5,5 очко билан 3-ўринни, 9 ёшгача бўлган қизлар орасида Мадинабону Асадова ва 7 ёшгача бўлганлар баҳсида қатнашган Моҳинур Аъзамхўжаева 4-ўринни банд этди.

Чемпионатнинг 9 та турдан иборат стандарт ва блиц мусобақалари давом этмоқда. Мазкур ўйинларда мамлакатимизнинг 15 нафар мактаб ўқувчилари ўз ёш тоифаларида дона сурмоқда.

Баҳслар 2 ноябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА