Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчиларимиз Ашхободда совриндор бўлди
15:58 / 2025-06-22

Туркманистон пойтахти Ашхободда 8, 10 ва 12 ёшли болалар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Европа ва Осиёнинг 11 давлатидан 129 нафар иқтидорли ёш шахматчилар иштирок этган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси  аъзолари рапид ва блиц йўналишларида 4 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, Туркманистон терма жамоаси 1-ўринни, Қозоғистон вакиллари 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга Туркманистон Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси совғалари тантанали топширилди.

Т.Рўзиев, ЎзА