English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчилар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди
19:20 / 2026-02-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8–14 ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари старт олди. Мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш ва иқтидорли шахматчиларни саралаб олишга қаратилган.

Икки тур якунига кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда 13 нафар иштирокчи 2 тадан ғалаба билан пешқадамлик қилмоқда. Улар орасида Эъзоза Шомирзаева, Севинч Йўлдошева, Эъзозахон Ҳасанова, Моҳинур Ҳикматхонова ҳамда Моҳинахон Каримова каби ёш шахматчилар бор.

[gallery-27438]

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувлар ҳам қизғин кечмоқда. Айни пайтда ушбу гуруҳда 11 нафар спортчи икки турда ҳам ғалаба қозониб, етакчилар сафидан жой олган. Билолиддин Обидов, Шаҳзод Исломов, Темур Шавкатов, Абдумажид Ботиралиев ва Иброҳим Жуманазаров шижоатли ўйинлари билан ажралиб турибди.

Жами 169 нафар ўғил-қиз иштирок этаётган чемпионат 9 февраль куни ўз якунига етади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА