Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ёш Сайловчи – 2021" мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди
07:17 / 2021-10-07

Мамлакатимиз учун муҳим сиёсий жараёнлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловларга ҳам саноқли кунлар қолди.

Шу муносабат билан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли 525-СЧР баталони қўмондонлиги билан ҳамкорликда ҳарбий қисм ёшлари билан “Ёш Сайловчи – 2021” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Унда “Ёш сайловчи – 2021” тарғиботчи-волонтёрлари томонидан ёшларимизнинг сиёсий билими, ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайлов қонунчилигига доир ўзгаришларни ўз вақтида етказиш ва мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришлари юзасидан маълумотлар берилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА