Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш самбочиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди
11:20 / 2021-10-13

Бугун самбо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари Грецияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Жорий йилнинг  14-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида ўтадиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан 1000 нафарга яқин спортчи  қатнашиши кутилмоқда.

Мазкур нуфузли чемпионатда тажрибали мураббийлар Роман Шакиров ва Екатерина Близнецова етакчилигидаги мамлакатимизнинг 23 нафар самбочиси ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб боришади, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

 

Т. Рўзиев, ЎзА