Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш самбочиларимиз жаҳон чемпионатида 19 та медални қўлга киритди
12:05 / 2023-10-09

Хабар берганимиздек, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

40 га яқин давлатнинг 300 дан зиёд ёш спортчилари иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб натижаларга эришди.

37 та медаллар жамланмаси учун ўтказилган беллашувлар натижасида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза, жами 19 та медаллар шодасига эга чиқди.

Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди. Истеъдодли самбочи ёшларимиздан Амирхон Зиядинов ва Далер Муртазаев, Гулина Облакулова, Моҳинур Аралова, Шаҳризода Шодиева, Севинч Абдиева ва бошқалар терма жамоамиз ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Т.Рўзиев, ЎзА