Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш самбочиларимиз Душанбе турнирида 7 та медалли бўлди
17:24 / 2025-12-29

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида самбо бўйича ўтказилган "Исмоил Сомоний" халқаро очиқ кубок баҳсларида ўзбекистонлик ёш спортчилар 7 та медаллар шодасини қўлга киритди.

Тажрибали мураббий Шавкат Жўраев етакчилигида Душанбе турнирида қатнашган ҳамюртларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.

Шиддатли кечган курашларда Иброҳим Хайруллаев -53 килограммда, Ришод Ашуров -30 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медалларга эгалик қилиб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олди. Ёш самбочиларимиз Ўлмас Бахтиёров, Рамзиддин Нурмаҳмадов, Давлат Алиризоев ўз вазн тоифаларида кумуш, Нурмуҳаммад Абдуллаев( -58) ва Раҳмат Ҳайдаров(-98) бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Т.Рўзиев,

ЎзА