Ёш рассомларимиз учун маҳорат мактаби
Пленэр – рассомлар учун энг мароқли ижодий жараён.
Ёши ва ижодий тажрибасидан қатъи назар, бунда мўйқалам аҳли она табиатдан баҳра олиб, бевосита гўзал манзараларни ўзлари кўриб, завқланиб, уни тасвирга тушириш имконига эга бўладилар.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида халқаро пленэрда иштирок этдилар. Эътиборга молик жиҳати, ушбу халқаро пленэрда нафақат Беларусь, балки қатор хорижий давлатлар талабалари ҳам қатнашди.
Гродно давлат университети устозлари, санъатшунос рассомлари Ўзбекистон талабалари ижоди, истеъдодини алоҳида эътироф этдилар.

Ўзаро фикр ва ижодий тажриба алмашишга бой бўлган пленэр жуда мароқли ва сермазмун ўтди.
Н.Усмонова, ЎзА