Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш қизча видеомурожаатининг ортида нима бор эди? (+видео)
20:53 / 2022-08-05

Ижтимоий тармоқлар орқали ёш қизча йиғлаган ҳолда видеомурожаат йўллаган.

Унда Ички ишлар ходимлари барча қариндошларини қамаб қўйганлиги сабабли бир ўзи уйда ёлғиз қолаётгани ва бир неча кундан бери оч эканлиги баён этилган.

Бу видеомурожаат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ларзага келтирди. Ва кўплаб изоҳлар билдирилди.

АСЛИДА НИМА БЎЛГАН ЭДИ?

Инсонларда ғазаб уйғотган видеомурожаатда келтирилган важлар бўйича тегишли органлар дарҳол ўз муносабатини билдиришди.

ИИВ Матбуот хизмати мазкур мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

“Бу оиланинг жиноий ҳаракатлари ҳақида маълумот тарқатиш ниятимиз йўқ эди. Лекин ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш илинжида жажжи қизалоқдан фойдаланган одамларнинг ҳаракатларига жамоатчиликни ўзи хулоса беради деган умиддамиз.

Жорий йилнинг 15 июль куни Андижон вилояти Асака туманида қизалоқнинг уч нафар қариндоши Асака тумани ҳокимиятига келиб, бошқа бир қариндоши учун олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга киришга тавсиянома талаб қилиб, жанжал кўтаришган. Асака туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарини жамоат  жойида ҳеч бир сабабсиз уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, сочлари ва кийимларидан тортиб, уриб-дўппослашган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Ip3eqkK53-I" title="Ёш қизча видеомурожаатининг ортида нима бор эди?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Бундан ташқари, “жабрдийда” қизалоқнинг бувиси 20 - июнь куни қизи, ўғли ва жияни билан Асака туманлараро иқтисодий судида ҳам жанжал уюштиришган. Яъни “Asaka Bread Svit” МЧЖга 500 млн. сўм кредит ажратиш бўйича қилган мурожаати рад этилганлиги сабабли суд залида “Асакабанк” Бобур филиали раҳбарини ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган.

Уларнинг безорилик ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлган Миллий Гвардия ходимларига ҳам қаршилик кўрсатишган. Шу боис жиноят содир этган ушбу оила аъзолари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Шунингдек, ИИВнинг очиқлаган маълумотида мазкур оила аъзолари бир неча бор судланганлиги айтилади. Ушбу оила, 2017 йилдан буён банклардан бир неча маротаба кредит маблағларини олишга эришган. Улар 738 млн. 210 минг сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини тўламаслик учун банк ходимлари билан жанжаллашиб, уларнинг устидан турли идора ва ташкилотларга тинимсиз мурожаатлар йўллаган.

Ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган қизча айни вақтда яқин қариндошлари қарамоғига топширилган”, дейилади ИИВ Матбуот хизматининг билдирган муносабатида.

Ш.Отабоев, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА