Ёш қиличбозларимизнинг шашти баланд
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида U20 ёш тоифасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафар спортчи иштирок этди.
Қизлар орасидаги финал учрашувида Дилнура Ибодуллаева ва Озода Усмонжонова ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган ушбу жангда Дилнура 15:13 ҳисобида рақиби устидан зафар қучди. Уларга ярим финалда мағлуб бўлган Шаҳноза Ўринбоева ҳамда Алина Халилова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Ўғил болалар орасида эса Фарғонадан келган Озодбек Зайнобиддинов барча рақибларини таслим этиб, олтин медалга эга чиққан бўлса, Элёр Давронов финалга қадар муваффақиятли иштирок этган ҳолда кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Улуғбек Қазахбоев ва Наврўз Алижонов бронза медаль билан тақдирланди.
Айни дамда мамлакат кубогида жамоавий беллашувлар ўтказилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА