Ёш қиличбозларимиз яна шоҳсупа тўрида
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қиличбозлик спорт турининг сабля йўналиши бўйича халқаро турнир ўтказилди. Мазкур мусобақада ёш қиличбозларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Турнирда Карина Қурбонова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Ойгул Шамуратова бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, ўғил болалар ўртасида Азизбек Каримбоев бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, сабля бўйича шу ой бошларида Туркияда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон кубоги жамоавий дастурида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медаль ва жаҳон кубоги соҳиби бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА