Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш қиличбозлар Тошкентда сараланмоқда
12:15 / 2025-08-26

Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида U20 ёш тоифасида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси кубоги бошланди. Мусобақанинг илк кунида иштирокчилар шпага йўналишининг яккалик баҳсларида ғолиблик учун куч синашди.

Ушбу беллашувларда Санам Назарова қизлар ўртасидаги финал босқичида Мадина Мансуровани таслим этиб, мусобақа ғолибига айланди. Шаҳноза Ўринбоева ҳамда Озода Усмонжонова эса кучли учликдан жой олди. Ўғил болалар орасида эса Искандар Туришев Нуриддин Назирқулов, Озодбек Зайниддинов ҳамда Вадим Багаутдинов шоҳсупага кўтарилди.  

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур мусобақа нафақат ёш спортчилар учун тажриба мактаби, балки келажак терма жамоасига саралаш вазифасини ҳам ўтаб бермоқда. Кубок натижалари асосида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шакллантирилиб, улар халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Айни дамда қиличбозлар шпага бўйича жамоавий баҳсларда иштирок этмоқда.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА